Исроил ТИВ Ғарбий Соҳилдаги кескинликда Эронни айбламоқда

Исроил ТИВ Ғарбий Соҳилдаги кескинликда Эронни айбламоқда

Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кац Исроил армиясининг Фаластин маъмуриятида давом этаётган ҳужуми фонида Эронни Ғарбий Соҳилда янги жабҳа очишга интилаётганликда айблади.

Катцнинг даъво қилишича, Женин ва Тулкармдаги ҳужум инфратузилмани йўқ қилишга қаратилган.

Вазир, шунингдек, ҳужум Фаластин аҳолисини вақтинчалик эвакуация қилиш билан бирга олиб борилиши кераклигини таъкидлаган.

Ўтган йилнинг октябрь ойидан бери, Исроил Ғазо секторида қирғин уюштирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!