“Исроил сўради, Франция ҳибсга олди”: Дуровнинг ҳибсга олинишига Исроилнинг алоқаси борми?

“Исроил сўради, Франция ҳибсга олди”: Дуровнинг ҳибсга олинишига Исроилнинг алоқаси борми?

Туркия президенти Ражаб Тоййип Ердўғаннинг яқин ҳамкори деб аталадиган Aхмет Чаликга тегишли холдингнинг бир қисми бўлган Sabah газетаси Телеграм мессенжери асосчиси Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши сабабининг асл версиясини илгари сурди.

“Исроил сўради, Франция ҳибсга олди” сарлавҳали мақолада ушбу нашр журналистлари Телеграм раҳбарининг ҳибсга олиниши ортида яҳудий давлати тургани ҳақида маълум қилди.

Сабаҳ журналистларининг ёзишича, Исроилнинг тадбиркорнинг ҳибсга олиниши билан алоқаси “бутун дунёда катта резонансга сабаб бўлган”. Турк журналистларининг таъкидлашича, сўнгги кунларда Телеграмъда “Исроилнинг Ғазо секторидаги ваҳшиёна геноциди билан боғлиқ уруш жиноятлари” тасвирланган кўплаб визуал материаллар пайдо бўлган.

Бу ҳолат яҳудий расмийларни хавотирга солди, улар мессенжер раҳбариятига ушбу маълумотларнинг тарқалишини блокировка қилишни сўраб мурожаат қилди. Телеграм менежерлари сензура сўровини рад етишди ва шундан сўнг Дуров Парижда ҳибсга олинди.

Журналистларнинг таъкидлашича, жорий йилнинг апрел ойида DDoSecrets телеграм канали Wикилеакс фош қилганидан кейин содир бўлган жанжални келтириб чиқариши мумкин бўлган бир қатор маълумотларни жойлаштирган.

Интернетда исроиллик юқори мартабали амалдорларнинг шахсий маълумотлари, уларнинг махфий ёзишмалари, шунингдек, яҳудий давлати вазирликларининг ички ва махфий ҳужжатларини ўз ичига олган миллионга яқин ҳужжат тарқалди.

Британиянинг The Guardian газетаси ушбу маълумотларга асосланиб, Исроил расмийлари AҚШдаги хорижий агентлар ҳақидаги қонунни четлаб ўтишга уринаётганини ёзди.

Сабаҳ хабарига кўра, Исроил ҳукумати Исроил ва Ғарб мамлакатларида бу маълумотларнинг тарқалишига тўсқинлик қилишга муваффақ бўлган, шунингдек, машҳур Facebook, Instagram ва WhatsApp мессенжерига егалик қилувчи Мета корпорацияси раҳбарияти билан сукут сақлашга келишиб олган.

Aйтилишича, исроилликлар Дуровга босим ўтказиб, DDoSecrets маълумотларининг Телеграмда тарқалишига йўл қўймасликка ҳаракат қилган, бироқ бу мессенжер “нейтрал платформа” бўлиб қолган ва канални блокламаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!