Исроил Эронга қарши ҳарбий жавоб қайтаришга ботина олмайди – Амир Саид Ираваний

Исроил Эронга қарши ҳарбий жавоб қайтаришга ботина олмайди – Амир Саид Ираваний

Эроннинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги доимий вакили Амир Саид Ираванийнинг фикрича, Исроил Эронга қарши ҳарбий жавоб қайтаришга ботина олмайди, чунки улар “иккинчи жазо” қандай бўлишини билади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

“Исроил томони иккинчи жазо қандай бўлишини яхши билади. Ўйлашимча, улар вазиятни кескинлаштиришнинг иккинчи босқичига ўтишмайди”, - деди Ираваний “Sky News” телеканалига берган интервьюсида.

Шунингдек, у агар АҚШ Эрон Ислом Республикасига қарши ҳарбий амалиёт бошлайдиган бўлса, мамлакатимиз ўзини-ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланади, деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!