Киев Россия билан тинчлик музокараларида воситачилар учун шартларни маълум қилди

Киев Россия билан тинчлик музокараларида воситачилар учун шартларни маълум қилди

Украина тинчлик музокаралари бўйича ўз позициясини учинчи давлатлар орқали Россияга ўтказишга тайёр, аммо воситачилар «бир оз бошқача йўл тутишлари» ва ўз вазифаларига жиддий ёндашишлари керак, деди,- Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк телемарафонда.

🗣“Бирор иш билан жиддий шуғулланадиган ҳар қандай давлат омма олдида чиқиб, оддий гапларни гапирмайди. Улар «биз зудлик билан сулҳ тарафдоримиз» дейишса, бу мамлакат воситачилик миссиясига тайёр эмаслигини билдиради. Чунки катта урушларда бу бутунлай бошқача иш”, - дейди у.

▶️Подолякнинг эслатишича, воситачилар орқали Россия билан Қора денгиздаги дон йўлаги бўйича бир йил давомида мавжуд бўлган шартномалар тузилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!