Иқтисодчи ЖССТ раҳбари устидан Халқаро жиноий судга арз қилди

Иқтисодчи ЖССТ раҳбари устидан Халқаро жиноий судга арз қилди

Америкалик иқтисодчи Дэвид Стейнман Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус устидан Халқаро жиноий судга арз қилди. The Times нашрининг хабар беришича, Стейнман ЖССТ раҳбарини Эфиопияда 2013-2016 йилларда содир этилган қатлиомга алоқадорликда айбламоқда.
 
Гебрейесус ЖССТга 2017 йил раҳбар этиб тайинланган. Бунгача у 2005-2012 йилларда Эфиопия соғлиқни сақлаш вазири, сўнгра 2016 йилгача Эфиопия ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган ва мамлакатнинг хавфсизлик кучларини назорат қилган 3 юқори мансабдор шахсдан бири бўлган.

Дэвид Стейнман эса АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши маслаҳатчиси ҳамда 27 йил давомида Эфиопия демократик ҳаракатининг етакчи хорижий маслаҳатчиси бўлган. Унинг таъкидлашича, Гебрейесус Эфиопия ташқи ишлар вазирлигида ишлаганда мамлакатнинг хавфсизлик кучлари ҳаракатлари бўйича қарорлар қабул қилиш унинг зиммасида бўлган. Бу ҳаракатлар эса “қотилликлар, асоссиз ҳибсга олишлар ва эфиопияликларни азоблашни” ўз ичига олган.

Стейнманнинг таъкидлашича, Гебрейесус “мухолифат номзодлари ва тарафдорларини қўрқитиш”га алоқадор. Бундан ташқари, ЖССТнинг амалдаги раҳбари “амхара, консо, оромо ва сомали элатларини тўлиқ ёки қисман йўқ қилиш мақсадида ушбу элатлар вакилларини ўлдириш, уларга оғир тан жароҳатлари етказиш”ни назорат қилган. Стейнманнинг айтишича, Гебрейесус Эфиопия ташқи ишлар вазирлигига раҳбарлик қилган йилларда мамлакатдаги тузум “унинг қўл остидагилар томонидан инсонийликка қарши содир этилган катта кўламли ва тизимли жиноятлар” билан таърифланган.  

Бу орада жорий ноябрда Эфиопия армияси штаб бошлиғи генерал Берхану Жула ЖССТ раҳбарини ноябрда қуролли можаро авж олган Тиграй вилоятига қурол етказишга уринишда айблаган ва уни ўз лавозимидан кетишга чақирган. Ўшанда Гебрейесус айбловларни рад этган ва “бу ихтилофда ҳеч кимнинг томонида эмаслигини” айтган. “Бу ёлғон ва шуни айтмоқчиманки, мен тинчлик томонидаман”, деб айтган ЖССТ раҳбари. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!