Илк экспримент: Қатарда йўллар мовий рангга бўялди

Илк экспримент: Қатарда йўллар мовий рангга бўялди

Дунёдаги илк йўлларни мовий рангда бўяш бўйича пилот лойиҳани Қатарнинг Жамоат ишлари бошқармаси Япония компанияси билан ҳамкорликда амалга оширмоқда. Бу ҳақда 17 август куни Қатарнинг «Ар-Рая» газетаси маълум қилди.

Компания ўз тажрибасини Доҳа марказида, Абдуллоҳ бин Жассем кўчасидаги шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойи – Сук ал-Вакиф бозори ёнидаги асфальтни мовий рангга бўяшдан бошлади.

Нашр сўзларига кўра, муҳандис Саад ал-Досерининг таъкидлашича, асфальтни мовий рангга бўяш қарори унинг ҳароратини пасайтириш учун қабул қилинган. Иссиқ кунда қуёш нурлари остида тўқ рангдаги асфальт ҳаво ҳароратига нисбатан 20 даражага кўпроқ қизийди, чунки асфальтнинг анъанавий қуюқ ранги иссиқликни ўзига тортади. Лойиҳа муаллифларининг фикрига кўра, кўчаларни кўк рангга бўяш орқали асфальтнинг ҳарорати 15−20 даражага туширилиши мумкин.

Абдуллоҳ бин Жассем номидаги кўча экспериментнинг бошланғич нуқтаси сифатида танланди, чунки у деярли яшил майдонларга эга эмас, шунинг учун бу кўча қуёш нурлари остида бошқаларга қараганда кўпроқ кизийди.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳага кўра бўялган кўчада ҳарорат ўзгаришини кузатиш 18 ой давомида амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!