Ғофур Раҳимов вафот этди

Ғофур Раҳимов вафот этди

2018 йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги генерал-майор Ғофур Раҳимович Раҳимов 89 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ички ишлар органларида 1949 йилдан хизмат фаолиятини бошлаган Ғофур Рахимов нафақат тезкор хизматнинг малакали, кучли ходими, балки жамоат арбоби сифатида ҳам халққа танилди.

У хизмат давомида, айниқса Андижон, Бухоро вилоятлари Ички ишлар бошқармалари бошлиғи, Ички ишлар вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган вақтида кўплаб шогирдлар тайёрлади. Бугунги кунда улар республика ички ишлар органларининг турли соҳаларида раҳбарлик лавозимларида фидойи хизмат қилиб келмоқдалар.

Manba: kun.uz

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!