Ички бозорни шакар билан таъминлаш учун захиралар етарли – мутахассис

Ички бозорни шакар билан таъминлаш учун захиралар етарли – мутахассис

Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Олимжон Ҳасанов Sputnik мухбирига маълум қилди.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларда шу йилнинг декабрь ойи бошида амалдаги барқарор нархларда шакар етказиб бериш учун етарли бўлган 300 минг тоннадан ортиқ шакар хомашёси захираси мавжуд.

Мазкур захира келгуси даврдаги шартномаларни инобатга олган ҳолда 2023 йилда ҳам ички бозорни шакар маҳсулоти билан барқарор таъминлаш учун етарли ҳисобланади.

Бугунги кунда республикада йиллик ишлаб чиқариш қуввати 690-720 минг тонна бўлган иккита шакар заводи шакар ишлаб чиқармоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!