IBA'га рақобатчи World Boxing ташкилотига президент сайланди

IBA'га рақобатчи World Boxing ташкилотига президент сайланди

25 ноябр, шанба куни World Boxing ташкилотининг конгресси ташкил этилди.

Унда нидерландиялик Борис ван дер Ворст ташкилот президенти этиб сайланди.

У 63 фоиз овоз тўплаб, америкалик Элиз Сеньолни ортда қолдирди. ван дер Ворстнинг ваколат муддати икки йилни ташкил этади.

World Boxing'нинг Франкфуртдаги илк конгрессида 26 мамлакат вакили иштирок этди.

Айни пайтда ташкилот Халқаро олимпия қўмитаси томонидан тан олиниш ҳаракатини олиб бормоқда. Агар шундай бўлса, World Boxing Олимпия ўйинлари ва унинг саралаш мусобақаларини ташкил этиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!