Ҳиндистонда маймунчечакка қарши вакцина ишлаб чиқилмоқда

Ҳиндистонда маймунчечакка қарши вакцина ишлаб чиқилмоқда

Ҳиндистоннинг энг йирик вакцина ишлаб чиқарувчиси Ҳиндистон Серум институти (СИИ) йил охиригача Мрох вирусига (маймунчечакнинг янги номи) қарши вакцина ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Биз ушбу касалликка қарши вакцина яратиш устида ишламоқдамиз. Умид қиламизки, жорий йил охиригача ижобий натижага эришилади, дея нашр СИИ директори Адар Понавалладан иқтибос келтиради.

Унга кўра, Пунедаги Миллий вирусология институти Ҳиндистонда 2022 йилда маймунчечак билан касалланган 30 та ҳолат қайд этилган Мрох намуналарини ўрганиш бўйича мамлакатдаги етакчи тиббий муассасага айланган.

Аввалроқ Ҳиндистон ҳукумати мрох тарқалиши хавфи туфайли аэропортлар, денгиз портлари ва Бангладеш ҳамда Покистон билан чегараларда ҳушёрликни кучайтирган эди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2022 йил июл ойида маймунчечак эпидемиясини халқаро ташвишга соладиган фавқулодда ҳолат деб эълон қилган эди. Ҳиндистонда Мрох инфекциясининг охирги ҳолати 2024 йил март ойида аниқланган. Мамлакат бош вазири Нарендра Моди идораси маълумотларига кўра, ҳозирда Ҳиндистонда маймунчечак билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!