Ҳиндистонда аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик жиддий муаммо бўлиб қолмоқда

Ҳиндистонда аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик жиддий муаммо бўлиб қолмоқда

Минглаб ҳинд шифокорлари Калкуттадаги шифохонада стажорнинг зўрланиши ва ўлдирилиши ортидан бошланган норозилик намойишларини тўхтатишдан бош тортди.

Намойишчилар аёллар учун хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши ва жиноий иш бўйича тезкор тергов ўтказилишини талаб қилмоқда, деб хабар беради Reuters.

Бутун мамлакат бўйлаб шифокорлар норозилик намойишларини ўтказдилар ва шошилинч ёрдамга муҳтож бўлмаган беморларни кўришдан бош тортдилар. Ҳукумат шифокорларни хизматга қайтишга чақирди ва тиббиёт ходимларининг ҳимоясини яхшилаш чораларини таклиф қилиш учун қўмита тузди.

«Бизнинг ишимизни муддатсиз тўхтатишимиз ва ўтиришимиз талабларимиз бажарилмагунча давом этади», - деди намойишчилар вакили.

Шифокорлар билан бирдамлик намойишида Ғарбий Бенгалия штатининг иккита энг йирик футбол клубининг минглаб мухлислари якшанба куни кечқурун Колката кўчалари бўйлаб «Биз адолатни хоҳлаймиз» деган шиорлар билан юришди.

31 ёшли Моумита Дебнатнинг жасади 9 август куни топилган. Полиция маълумотларига кўра, у амалиёт ўтаётган Колката шаҳридаги шифохонада зўрланган ва ўлдирилган. Дебнатнинг оиласи Моумитани гуруҳли зўрлаш қурбони бўлганини даъво қилмоқда. Бироқ ҳозирча фақат бир киши ҳибсга олинган — полиция кўнгиллиси Санжай Рой, унинг танаси ёнидан наушниклари топилганидан кейин шахси аниқланган. У жиноятга иқрор бўлди.

🔸Ҳиндистонда аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. 2022 йилда полиция зўрлаш бўйича ўттиз мингдан ортиқ хабарларни қайд этди - ва бу умумий кўрсаткичнинг кичик бир қисми. Жинсий зўравонлик қурбони бўлган аёллар, айниқса Ҳиндистоннинг қишлоқларида қораланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!