Ҳиндистон шимолида сув тошқинлари ва кўчкилар натижасида 50 нафарга яқин одам ҳалок бўлди

Ҳиндистон шимолида сув тошқинлари ва кўчкилар натижасида 50 нафарга яқин одам ҳалок бўлди

Ҳиндистон шимолидаги Уттараханд штатида кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган тошқин ва кўчкилар оқибатида камида 46 киши ҳалок бўлди.

"Ёмғир билан боғлиқ ҳодисалар натижасида Уттарахандда қурбонлар сони 46 кишига етди, 11 киши бедарак йўқолган, 12 киши жароҳатланган", деди С. Муругесан.

Aввалроқ, давлат раҳбари Пушкар Сингх Дҳами штат ҳокимияти қурбонларнинг оилаларига 400 минг рупий (5,3 минг доллар) миқдорида товон тўлашини, уй-жойидан айрилганларга 190 минг рупий (2,5 минг доллар) беришини айтганди.

Штатга ёғган кучли ёмғир кўчкилар ва сув тошқинларига олиб келди, бир қанча аҳоли пунктлари билан алоқани узди. Шундай қилиб, Наинитал курорт шаҳри, шунингдек Ҳимолой тоғ етакларида жойлашган Каладҳунги, Халдвани ва Бхавали шаҳарлари билан алоқа бутунлай узилган. Ҳиндистонлик метеорологлар келгуси бир неча кун давомида кучли ёмғир ёғиши ҳақида огоҳлантирди ва аҳолига хавфсизлик нуқтаи назаридан уйларини тарк этмасликни маслаҳат берди.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Уттараханддаги вазиятдан хабардор эканини айтди ва жароҳатланганларга тезроқ соғайиб кетишини тилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!