Ҳиндистон президенти шифохонага ётқизилди

Ҳиндистон президенти шифохонага ётқизилди

26 март куни Ҳиндистон президенти Рам Натх Ковинд кўкрак соҳасида нохушлик сезгандан кейин Ню-Деҳлидаги шифохонага ётқизилди.

PTI ахборот агентлигининг хабар беришича, Ҳиндистон президенти Research and Referral ҳарбий госпиталига етказилган. У ҳозирда кўрикдан ўтказилмоқда ва кузатув остида қолмоқда. 

“Унинг аҳволи барқарор”, деб айтилган хабарда. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Ковинд март бошида коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!