Ғузорда ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бераётган вақтида ушланди

Ғузорда ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бераётган вақтида ушланди

Жорий йилнинг 29 август куни соат 08:30 ларда, Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори З.Пардаев Ғузор тумани “Буюм” бозори рўпарасида хизмат олиб бораётган вақтида, ушбу кўчадан ҳаракатланиб келаётган “Зил” русумли юк автомобилини тўхтатиб, меъёрий ҳужжатларни текширганда, ҳайдовчи 1987 йилда туғилган И.Дж. ушбу юк автомобилини бошқариш ҳуқуқини берувчи тегишли тоифа (категория)си бўлмаган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бошқариб келаётганлигини аниқлаган.

Ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирган.

Шундан сўнг, ҳайдовчи И.Дж. шу куни Ғузор тумани ИИБ ЙҲХБ катта инспектори Ф.Султоновнинг хизмат хонасига келиб, “Зил” русумли юк автомобилини жарима майдончасидан олиб чиқиш эвазига 300.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Катта инспектор Ф.Султонов мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган.

Жорий йилнинг 30 август куни соат 15:35 ларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро И.Дж. пора сифатида 200.000 сўм пулларни катта инспектор Ф.Султоновга Ғузор тумани ИИБ ЙҲХБ маъмурий биносидаги хизмат хонасида бераётган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси Ғузор тумани бўлими томонидан жорий йилнинг 30 август куни фуқаро И.Дж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!