Германия кузда CОVID-19 ҳолатлари кўпайиши ҳақида огоҳлантирмоқда

Германия кузда CОVID-19 ҳолатлари кўпайиши ҳақида огоҳлантирмоқда

Шанба кунидан бошлаб Германиянинг 16 федерал штатларида пандемия кучайиши сабабли ёпиқ жойларда ниқоб кийиш талаби каби чекловлар яна жорий этилиши мумкин, дея хабар беради АBC News.

Германия соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербах жума куни мамлакатда кузда коронавирус ҳолатлари барқарор ўсиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди ва кекса одамларни CОVID-19 нинг янги вариантларидан ҳимояланиш учун иккинчи вакцина олишга чақирди.

Немис расмийлари сўнгги 24 соат ичида 96,367 та янги коронавирус ҳолатини қайд этди, бу бир ҳафта аввалгидан икки баравар кўп.

Карл Лаутербахнинг сўзларига кўра, Франция, Дания ва Нидерландияда ҳам аҳоли ўртасида коронавирус билан касалланиш кўпаймоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!