Германия: “Биз Россияга муҳтожмиз!”

Германия: “Биз Россияга муҳтожмиз!”

Рақобатга қарамай, Германия Россия ва Хитой билан шериклик муносабатларини ўрнатиши керак. Бу ҳақда конферентсияда Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас маълум қилди.

"Келгуси ойларда биз Хитой ва Россия каби давлатларга нисбатан Европанинг ҳақиқий сиёсатини амалга оширишда давом этмоқчимиз. Чунки улар ҳамкор сифатида бизга керак бўлган давлатлар. Айниқса, Россия", дея  иқтибос келтирди Маас.

Шунингдек, ташқи ишлар вазири Россия Германиянинг Европа моделига рақобатдош эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Россия АҚШнинг баъзи минтақалар, жумладан, Сурия ва Афғонистонга нисбатан европалик қадриятлар "айниқса ҳимоясиз" бўлган минтақадаги сиёсатидан сўнг пайдо бўлган "бўшлиқни жуда кўп ишлатади".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!