Ғазода 92 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди

Ғазода 92 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди

Ғазо секторида кўнгилли бўлган 45 нафар америкалик шифокор ва ҳамширалар Оқ уйга мактуб йўллаб, Ғазода 7-октабрдан буён 92 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганини иддао қилди. Бу эксклав аҳолисининг тахминан 4,2 фоизини ташкил қилади.

Президент Жо Байден, вице-президент Камала Харрис ва биринчи хоним Жилл Байденга йўлланган мактубда “Бизда Ғазодаги қурбонлар сони Қўшма Штатлар тахмин қилганидан анча кўп эканлиги ҳақида ишончли далилларга эгамиз.

Бу ҳисоб Ғазо соғлиқни сақлаш идораларининг ўлганлар сони 39,100 дан ортиқ, яраланганлар эса 90,403 ни ташкил этган расмий маълумотларидан сезиларли даражада юқори.

Соғлиқни сақлаш ходимлари, шунингдек, Ғазодаги ҳалокатли ҳаёт шароитларини, жумладан эпидемияларнинг тарқалишини ва кенг тарқалган тўйиб овқатланмасликни тасвирлайди. «Биз сизни Ғазода эпидемиялар авж олаётганини тушунишга чақирамиз», деб ёзади улар мурожаатда.

Болаларнинг аҳволи алоҳида ташвиш уйғотади. Шифокорлар: «Ҳар биримиз боши ва кўкрагидан яраланган ўсмирлик давридаги болаларни ҳар куни даволадик».

Гуманитар гуруҳлар ва БМТ Ғазода очарчилик хавфидан огоҳлантирмоқда ва Исроилни кўпроқ ёрдам кириб келишига рухсат беришга чақирмоқда. Бироқ Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху таъминотни тўсиб қўйгани ҳақидаги айбловларни рад этиб, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини айблайди.

Америкалик тиббий кўнгиллилар Ғазода кўрганларидан кейин АҚШ ҳукуматини можаро бўйича сиёсатини қайта кўриб чиқишга чақирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!