Гавай оролларида навбатдаги «Лава» портлаши юз берди. 12 киши жароҳатланди…

Гавай оролларида навбатдаги «Лава» портлаши юз берди. 12 киши жароҳатланди…

Гавай ороллари бойваччалар дам олиб қайтиши учун дунёдаги энг гўзал ва қулай масканлардан бири эди. Ҳозир эса бу ерда «Килауэа» вулқони уйғониб, дам олиш тугул, оролга яқинлашиш ҳам амри маҳол бўлиб қолди.

Сўнгги хабарларга қараганда, куни кеча вулқондан отилиб чиққан «лава», яъни, қайноқ темир, тош ва шу каби моддалар аралашмасидан иборат суюқлик портлаган. Ўша лаҳзада портлаш юз берган жой яқинидан ўнлаб фуқаролар ўтирган қайиқ ўтиб бораётганди. Қайиқдагилар портлаш касрига қолишди. Жами 12 киши турли даражада жароҳат олди. Уларнинг уч нафари ўта оғир аҳволда экани ҳақида маълумот тарқатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!