Франция ташқи ишлар вазири Туркияни танқид қилди

Франция ташқи ишлар вазири Туркияни танқид қилди

Франция ташқи ишлар вазири Кетрин Колонна Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилишига тўсқинлик қилаётган Туркияни танқид қилди.

"Туркия НАТОнинг муҳим аъзоси. Финляндия ва Швециянинг иттифоққа қўшилиши Европа хавфсизлигига ижобий таъсир кўрсатади. Туркия билан музокаралар давомида улар бир қанча саъй-ҳаракатларни амалга оширди. Лекин Туркия ўз масъулияти сабабли бир танлов қилиши керак: алянсни мустаҳкамламоқчими ёки унга қаршими? Шунда унинг НАТО аъзоси сифатидаги хатти-ҳаракатлари юзасидан саволлар туғилмайди", — деб таъкидлади Франция ташқи ишлар вазири.‌‌


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!