Филиппин ва Хитой кемалари Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ҳудудда тўқнашди

Филиппин ва Хитой кемалари Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ҳудудда тўқнашди

Хитой қирғоқни қўриқлаш хизмати вакили Гэн Юй "Филиппин кемаси Хитой ўзининг ҳудудий сувлари деб ҳисоблаган ҳудудга ноқонуний кирганини ва натижада Хитой кемаси билан қасддан тўқнашганини" билдирди. Гэн филиппинликларни "провокацияларни зудлик билан тўхтатишга" чақирди.

Ўз навбатида, Филиппин Хавфсизлик кенгаши вакили Жонатан Малайя ўз мамлакатининг Жанубий Хитой денгизидаги "ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳаракати" провокацион эмаслигини айтди.

Тўқнашув содир бўлган Жанубий Хитой денгизининг бу қисмига Хитой, Филиппин, Тайван ва Ветнам даъво қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!