Фазогирларни учиришдан мақсад нима?

Фазогирларни учиришдан мақсад нима?

Бугунги миссия НАСА томонидан амалга оширилди. Яъни буюртмачи давлат ташкилоти, ижрочи эса хусусий «SpaceX» компанияси.

НАСАнинг мақсади - Халқаро фазо станциясига фазогирларни чиқариш ва у ерда олиб борилаётган тадқиқотларни давом эттириш. Айни пайтда бу станцияда икки россиялик ва бир америкалик астронавт бор. Бугунги икки фазогир ҳам уларга бориб қўшилади. У ерда астронавтлар космоснинг одам соғлигига, турли биологик мавжудотларга таъсирини ҳамда бошқа экспериментларни амалга оширади. Бу космосни тадқиқ қилишга бағишланган узоқ муддатли халқаро лойиҳаларнинг бир қисми.

"SpaceX"нинг мақсади эса космик туризмни бошлаш. Шунга имкон берадиган, яъни одамни космосга учира оладиган кема бугун синовдан ўтказилди. Ҳаммаси муваффақиятли тугаса, энди фазо туризмига ҳам рухсат берилади. Яъни "SpaceX" бундан буён оддий фуқароларни ҳам космосга учиришни бошлайди.

"SpaceX" одамларни дастлаб ер атрофида айлантиришни, Ойга учиришни ва ниҳоят Марсга юборишни режаламоқда.

Компания асосчиси Илон Маск Марсда одамлар доимий яшовчи колония яратиш энг асосий орзуси эканини айтган. Унга кўра, ерда сунъий интеллект ва роботлар ривожланиб кетиб, инсоният ҳаёти хавф остида қолиши мумкин. Марс - одамлар қочиб борадиган манзил вазифасини ўташи керак. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!