Фарғонада кўнгилли фуқаро хонадонида 100 га яқин қаровсиз қолган итлар сақланмоқда

Фарғонада кўнгилли фуқаро хонадонида 100 га яқин қаровсиз қолган итлар сақланмоқда



16 август – «Уйсиз ҳайвонлар халқаро куни» ҳайвонларни муҳофаза қилиш – ҳайвонларни сақлаш ва улар билан муомалада бўлишни яхшилашга, ҳайвонлар билан шафқатсиз муомалада бўлишнинг олдини олишга қаратилган фаолият.

Шу муносабат билан Фарғона вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари «Севимли» телеканалининг вилоят мухбирлари билан биргаликда ҳайвонларни вақтинча сақланаётган ушбу хонадонда бўлиб, у ердаги сақланаётган ҳайвонларнинг саломатлиги, уларга яратилган шарт шароитлар билан танишди.

- Айни пайтда мазкур марказда 96 та дайди итлар сақланади. Уларга эса, бир кунда 25 килограммгача гўш ва бошқа турдаги егуликлар бериб борилмоқда. Бундан ташқари бу ердаги барча итлар махсус ветеринар кўригидан ўтказилиб турилади, мақсад касалликлар ва итларни кўпайиб кетишини олдини олиб бориш, - дейди хонадон эгаси.

Мазкур хонадонда сақланаётган итлар ҳақида кўрсатув тайёрланиб, «Севимли» телеканали орқали эфирга узатилиши режалаштирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!