Еврокомиссия Киевга 1,5 миллиард евро миқдоридаги ёрдамнинг навбатдаги транши ўтказди

Еврокомиссия Киевга 1,5 миллиард евро миқдоридаги ёрдамнинг навбатдаги транши ўтказди

Еврокомиссия 2027 йилгача умумий ҳажми 50 миллиард евро бўлган дастур доирасида Украинага 1,5 миллиард евро миқдоридаги буджет ёрдамининг навбатдаги траншини ўтказди. Бу ҳақда Еврокомиссия маълумотларида маълум қилинди, деб ёзади ТАСС.

«Европа комиссияси Украинага фонд доирасида 1,5 миллиард евро миқдоридаги фавқулодда молиялаштиришнинг иккинчи траншини ўтказди», — дейилади хабарда.

2024 йилнинг дастлабки уч ойи учун 4,5 миллиард евролик биринчи транш март ойида тўлангани таъкидланди.

Қайд этилишича, янги транш ўтказилгандан сўнг ЕИдан Киевга кўрсатилган ёрдамнинг умумий миқдори унинг ҳисоб-китобларига кўра 98,5 миллиард долларгача ошган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!