Эстония осмонида ҳаво чегарасини ноқонуний бузиб ўтган Россия самолёти аниқланди

Эстония осмонида ҳаво чегарасини ноқонуний бузиб ўтган Россия самолёти аниқланди

Россия ва НАТО ўртасидаги муносабатларнинг ўта нозик палласида яна бир ҳаво ҳодисаси юз берди.

Маълум қилинишича, сешанба куни Британия ва Германия ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчилари Эстония чегараси яқинида ҳаво чегарасини ноқонуний бузиб ўтган Россия танкер самолётини тутиб олди. Самолёт ер усти хизматлари билан алоқага киришмаган ва у ҳудудни тарк этгунга қадар бир неча дақиқа давомида кузатиб борилган.

Маълумот учун, Британия ва Германия учувчилари НАТО томонидан белгиланган вазифалар доирасида Болтиқбўйи ҳаво ҳудудини назорат қилишда иштирок этмоқда.

“Чегарамиз яқинида ҳаво ҳаракатланиш тартибида бироз ўзгаришлар юз берди. Биринчидан, чегараларимиз яқинида жанговар самолётларнинг фаоллиги пасайди, чунки уларнинг аксарияти Украинадаги урушда фаол иштирок этаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Охирги вақтларда турли рус транспорт самолётларининг Калининградга учишлари бизнинг чегара атрофи орқали амалга оширилмоқда”, деди Эстония ҳарбий-ҳаво кучлари штаб бошлиғи полковник Янек Лехисте.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!