Эрон ва Аргентина БРИКСга аъзо бўлиш учун ариза топширди
Шу билан бирга, Хитой БРИКСни кенгайтириш жараёни бошланишини таклиф қилмоқда.
БРИКС'га аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари ушбу жараённинг бошланишини қўллаб-қувватладилар ва Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Чжан Жун бир қатор давлатлар: Қозоғистон, Саудия Арабистони, Аргентина, Миср, Индонезия, Нигерия, Сенегал, Бирлашган Араб Амирликлари ва Таиландни БРИКС+ аъзоси бўлишга чақирди.
Айни пайтда Германияда бўлиб ўтаётган "Катта еттилик" саммитида аъзо давлатлар БРИКСни Ғарбга қарши энг жиддий блок эканлигини таъкидлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).