Эрон президенти АҚШ билан яқинлашиш тарафдори бўлган вице-президентнинг истеъфосини қабул қилмади

Эрон президенти АҚШ билан яқинлашиш тарафдори бўлган вице-президентнинг истеъфосини қабул қилмади

2013-2021 йилларда исломий республика ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган ва АҚШ билан муносабатларни нормаллаштириш тарафдори бўлган Эроннинг стратегик масалалар бўйича вице-президенти Муҳаммад Жавод Зариф истеъфога чиқиш ҳақидаги мактубига қарамай ўз лавозимида қолади.

Бу ҳақда у "Х" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

"Президент Масуд Пезешкиан билан батафсил маслаҳатлашувлардан сўнг ва унинг ёзма буйруғига амал қилиб, Худога ишониб, халқнинг ёрдами ва йўл-йўриғига умид қилиб, президентнинг стратегик масалалар бўйича ўринбосари сифатидаги вазифамни бажаришда давом этаман", — деб ёзди Зариф.

Бугун у мамлакат олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг янги ҳукумат билан биринчи учрашувида иштирок этди.

11 август куни, атиги ўн кунлик вице-президентликдан сўнг Зариф президентга истеъфога чиқиш ҳақида ариза берганини эълон қилди. У ўз қарорини маслаҳат кенгаши раҳбари сифатидаги "ўз ишидан норозилиги" билан изоҳлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!