Энг кам йиллик меҳнат таътили муддати узайтирилиши мумкин

Энг кам йиллик меҳнат таътили муддати узайтирилиши мумкин

Давлат хизматчиларининг энг кам йиллик меҳнат таътили 27 кунга узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси лойиҳасида белгилаб қўйилмоқда.

Янги Меҳнат кодекси лойиҳасида давлат хизматчиларига бериладиган йиллик асосий узайтирилган меҳнат таътилининг аниқ муддати белгилаб қўйилмоқда. Яъни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари хизматчиларига давомийлиги 27 календар кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилиши мумкин.

Кодекс ушбу кўринишда қабул қилинса, давлат хизматчилари учун камида 27 кунлик меҳнат таътили кафолатланади. Айни дамда янги кодекс лойиҳаси кўриб чиқиш учун Сенатга жўнатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!