Душанбеда икки нафар наркотик сотувчи 50 кг гашиш билан қўлга олинди

Душанбеда икки нафар наркотик сотувчи 50 кг гашиш билан қўлга олинди

Душанбе шаҳрининг Шоҳмансур тумани ички ишлар бўлими ходимлари наркотик моддалар савдоси билан шуғулланган трансмиллий гуруҳнинг икки аъзосини қўлга олди, деб хабар қилди шаҳар Ички ишлар вазирлиги.

Гумонланувчилар Жавлонбек Шарипов ва Нозим Раҳимжоновлар Истаравшан шаҳри аҳолисидир. Қўлга олиш чоғида 50 килограмм оғирликдаги «гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилиб, мусодара қилинди, дея таъкидлади бошқарма.

Мазкур ҳолат юзасидан қўлга олинганларга нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 200-моддаси («Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда муомала қилиш») билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу модда беш йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутади.

«Жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом этмоқда», — дея қўшимча қилди ИИВ ахборот хизмати.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!