Дуров Россия маълумотларини Ғарбга айтадими? Наришкин Дуровнинг жим бўлишига умид қилмоқда

Дуров Россия маълумотларини Ғарбга айтадими? Наришкин Дуровнинг жим бўлишига умид қилмоқда

Россия ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин Телеграм асосчиси Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди. «У бунга йўл қўймайди, деб умид қиламан», деди Наришкин Дуровнинг Россияга тегишли маълумотларни Ғарбга узатиши мумкинлиги ҳақидаги ТАСС саволига жавобан.

Россия расмийлари, уруш тарафдори бўлган блоггерлар ва ахборот ресурслари Дуровнинг Парижда ҳибсга олинишига кескин муносабат билдиришди ва буни сўз эркинлигига ҳужум деб баҳоладилар. Баъзи «ҳарбий мухбирлар» Дуров шифрлаш калитларини Ғарб разведка хизматларига ўтказиши мумкинлигидан қўрқишди, бу уларнинг фикрича, мессенжердан фронтда фаол фойдаланаётган Россия армиясига зарба беради.

❕ Тергов судьяси Дуровни ҳибсда сақлаш муддатини 96 соатга узайтиришга рухсат берди, бу унинг 28 августгача ҳибсда қолиши мумкинлигини англатади. Телеграм асосчиси ҳозирда терговчилар томонидан сўроқ қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!