Дунёда озиқ-овқат нархи рекорд даражага тушиб кетди

Дунёда озиқ-овқат нархи рекорд даражага тушиб кетди

Жаҳон озиқ-овқат нархлари 2020 йил май ойида коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари туфайли 2018 йил декабридан бери рекорд даража тушиб кетди, деб хабар беради Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти.

Май ойида озиқ-овқат нархлари индекси ўртача 162,5 пунктни ташкил этди, бу аввалги ойга нисбатан 1,9 фоизга паст, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, апрель ойидан бери сут маҳсулотларининг нархи 7,3 фоизга, дон маҳсулотлари 1 фоизга, ўсимлик ёғи 2,8 фоизга тушган. Бир ой давомида гўштнинг нархи ўтган йилнинг май ойига нисбатан 0,8 фоизга ёки 3,6 фоизга камайган.

Май ойидаги пасайиш шакардан ташқари барча тоифаларга таъсир кўрсатган бўлиб, унинг нархлар индекси 155,6 пунктни ташкил этган, бу апрель ойига нисбатан 7,4 фоизга юқоридир. Бунга Ҳиндистон ва Таиландда кутилганидан пастроқ ҳосилдорлик сабаб бўлган.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!