Дунё бўйлаб Telegramни юклаб олишлар сони ортди

Дунё бўйлаб Telegramни юклаб олишлар сони ортди

Telegram асосчиси Павел Дуров Париж аэропортида ҳибсга олинганидан сўнг унинг ижтимоий тармоғи рейтингда ўсишни бошлади.

Бу ҳақда TechCrunch хабар бермоқда.

Шундай қилиб, Telegramдаги контент билан боғлиқ хавотирларга қарамай, ҳозирда иловани юклаб олишлар сонининг ўсиши кузатилмоқда, бу эса унга App Store ижтимоий тармоғлари жадвалида иккинчи ўринни эгаллаш ва iOSда глобал юклаб олишлар ҳажмини 4 фоизга ошириш имконини берди.

Хусусан, Павел Дуров ҳибсга олинган Францияда илова App Store дўконида “Ижтимоий тармоқлар” туркумида биринчи ўринга кўтарилди ва умумий рейтингда учинчи энг яхши илова айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!