Дубайдан келаётган фуқаро Тошкентга 1 ярим млрд сўмлик тилла соатни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлди

Дубайдан келаётган фуқаро Тошкентга 1 ярим млрд сўмлик тилла соатни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлди

Жорий йилнинг 24 август куни соат 02:40 ларда “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонидан «Дубай-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси тегишли тартибда текширилди.

Натижада унга тегишли бўлган қўл сумкаси ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, декларацияланмаган, жисмоний шахслар томонидан олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, қиймати 1 млрд 540 млн 260 минг сўмлик 1 дона сариқ рангли металлдан ясалган, оқ рангли тошлар билан безатилган “Patek Philippe Geneve” ёзувли қўл соати борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жисмоний шахсларга оғирлиги 200 граммгача бўлган кумушдан ҳамда 65 граммгача бўлган олтин ва бошқа қимматбаҳо металлардан ясалган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, ушбу миқдорлардан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.

Ҳуқуқий асоси: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги 104-сон Фармони.

Мазкур тартибни бузган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227 19-моддаси билан жавобгарликка тортилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!