Дональд Трамп миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтонни ишдан ҳайдади

Дональд Трамп миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтонни ишдан ҳайдади

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон лавозимидан озод этилганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

«Кеча Жон Болтонни Оқ уй унинг хизматларига ортиқ муҳтож эмаслиги ҳақида бохабар қилдим. Мен унинг кўплаб таклифларига мутлақо қўшилмайман ва ундан истеъфога чиқишни сўрадим», — деб ёзди АҚШ президенти Твиттердаги саҳифасида.

The New York Times’нинг ёзишича, президент ва унинг маслаҳатчиси энг асосан КХДР ва Эрон билан боғлиқ масалаларда келиша олмаган. Болтон уларни душман деб ҳисобламоқда, Трамп эса бу мавзуларда нисбатан мў’тадил. Трампнинг ўзи Болтон АҚШни янги урушга олиб кирмоқчи, деб эътироз билдирган.

Manba: daryo. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!