Диққат! Олий диний таълим муассасалари учун қабул имтиҳони кунлари эълон қилинди

Диққат! Олий диний таълим муассасалари учун қабул имтиҳони кунлари эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими тарқатган маълумотга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий таълим муассасаларида қабул имтиҳонларини ўтказиш кунлари белгиланган.

Жумладан, қабул имтиҳонлари учта фандан иккита фанга ўтказилди, ижодий имтиҳонлар қисқартирилди. Қабул имтиҳонларини карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда очиқ майдонларда ўтказиш белгиланди.

Ҳадис илми мактаби бўйича:

2020 йил 3 сентябрь “Ҳадис ва мусталаҳ ал-ҳадис” (ижодий имтиҳон).
Имтиҳон ўтказиш жойи – Тошкент ислом институти биноси айвон қисми.

2020 йил 4 сентябрь “Ўзбекистон тарихи” (тест синови).
Имтиҳон ўтказиш жойи – Тошкент ислом институти биноси ҳовлиси.

 Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти бўйича:

2020 йил 7 сентябрь “Фиқҳ ва ақоид”, “Ўзбекистон тарихи” фанлари (тест синови).
Имтиҳон ўтказиш жойи – Ҳазрати Имом мажмуаси очиқ майдон қисми.

Мир Араб олий мадрасаси бўйича:

2020 йил 10 сентябрь “Фиқҳ ва ақоид”, “Ўзбекистон тарихи” фанлари (тест синови).
Имтиҳон ўтказиш жойи – Мир Араб олий мадрасаси биноси очиқ айвон қисми.

Абитуриентлар карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда қабул имтиҳонларига киритилади:

- дизенфекция тоннелидан ўтказилади;

- тана ҳарорати масофадан ўлчаш қурилмаси орқали ўлчанади;

- тиббий ниқоб, қўлқоп ва кепка билан таъминланади.

Абитуриентларни тест синовлари ўтказиладиган жойга киритиш эрталаб соат 6:00 дан 6:30 гача давом этади, 6:30 дан 7:00 гача саволлар китобчалари ва жавоблар варақасини тарқатиш, жавоблар варақасини тўлдириш тартиби тушунтирилади.

Тест синовлари эрталаб 7:00 дан 9:20 гача давом этади, тест синовлари бошлангандан кейин келган абитуриент имтиҳонларга киритилмайди.

Абитуриентлар қабул имтиҳонларига шахсини тасдиқловчи паспорти ва имтиҳонга кириш рухсатномаси билан келиши шарт. Мазкур ҳужжатлардан бири бўлмаган тақдирда абитуриент имтиҳонларга қўйилмайди.

Имтиҳонга кириш рухсатномаси qabul.muslim.uz портали орқали абитуриент томонидан чиқариб олинади.

Эслатиб ўтамиз, қабул имтиҳонлари ўтказиладиган жойларда абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинлари учун алоҳида жойлар тайёрланмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!