Denizbank Туркияда руслар учун ҳисоб очишда давом этаётганини маьлум қилди
Туркиянинг Denizbank'и Россия фуқаролари учун ҳисоб очиш тақиқлангани ҳақида билдиришнома олмаган. Бу ҳақда Анқарадаги филиаллардан биридаги банк вакили маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Россия Федерацияси фуқароларига ҳисоб очишни тақиқлаш бўйича ҳеч қандай билдиришнома олганимиз йўқ. Ҳисоблар очилмоқда», деб ишонтирди суҳбатдош.
Банкнинг аниқлик киритишича, Denizbank'да банк ҳисобини очиш учун россияликлар яшаш учун рухсатнома, шунингдек, 10 минг доллар эквивалентидаги депозитга эга бўлиши керак. Ушбу депозитни ҳисоб муддати давомида олиб бўлмайди.
Ўтган ҳафта РБK Denizbank россиялик мижозларга Туркияда яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни сўраб хатлар юборганини хабар қилди. Банк буни ички тартиблари билан изоҳлади.