Данияда ниқоб тақиш бугундан мажбурий деб эълон қилинди

Данияда ниқоб тақиш бугундан мажбурий деб эълон қилинди

Данияда коронавирус пандемиясининг тарқалиши сабабли жамоат транспортида, шунингдек, темир йўл станцияларида, автобус бекатларида, ва таксиларда ниқоб тақиш мажбурий бўлиб қолди. Янги қоида 22 август куни кучга кирди ва бутун мамлакат бўйлаб қўлланилмоқда.

Дания транспорт вазирининг сўзларига кўра, бугунги кунда ниқоб тақиш бошқа одамларга бўлган ҳурматни намойиш этади. Қоидаларни бузган тақдирда йўловчига 336 эвро миқдорида жарима солинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!