Чўкиб кетган Bayesian яхтасида охирги йўловчининг жасади топилди

Чўкиб кетган Bayesian яхтасида охирги йўловчининг жасади топилди

Ҳалокатга учраган Bayesian яхтасида охирги йўловчининг жасади топилди.

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, жасад британиялик тадбиркор Майк Линчнинг қизига тегишли бўлиб, у ҳам табиий офатда ҳалок бўлган.

Бортида 22 киши (12 меҳмон ва 10 экипаж) бўлган Британия байроғи остидаги Bayesian елканли кемаси 19 август куни эрталаб Палермо яқинида чўкиб кетди. Тахминларга кўра, бу бўрон туфайли содир бўлган. Соҳил қўриқлаш хизмати 15 нафар йўловчини, жумладан, шифохонага етказилган бир ёшли болани қутқаришга муваффақ бўлди. Чўкиб кетган кема 49 м чуқурликда, қирғоқдан тахминан 800 м масофада жойлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!