Чехия Украина учун 180 мингта снаряд сотиб олди

Чехия Украина учун 180 мингта снаряд сотиб олди

Чехия бош вазири Петр Фиала Украина армияси учун 180 мингта артиллерия снарядлари сотиб олгани ва яна 300 мингтасини етказиб беришга ҳаракат қилаётганини маълум қилди.

Фиаланинг сўзларига кўра, жаҳон бозорларида Украина учун артиллерия снарядларини қидираётган Ғарб ҳукуматлари иттифоқчиларга намуна бўлиши керак.

Украинадаги вазият кескин. Урушнинг учинчи йили давом этар экан, мамлакат армияси ақл бовар қилмайдиган босим остида. Уларнинг ўқ-дорилари тугаяпти. Шу сабабли улар учун бутун Европа хавфсизлиги ва келажагини белгилаб берадиган мудофаа чизиғини сақлаб қолиш мушкул, — деб ёзади Фиала.

Чехия бош вазири таъкидлаганидек, Ғарб давлатларининг мудофаа саноати керакли миқдордаги снарядларни ўз вақтида ишлаб чиқара олмай, Украина армияси эҳтиёжларини қондиролмади.

Фиала жаҳон бозорида ўқ-дорилар захираси сони етарли эканлигини таъкидлаган.

Чехия ва унинг ҳамкорлари Дания ва Голландия томонидан сотиб олинган снарядлар яқин бир неча ой ичида Украинадаги фронтга етиб бориши кутилмоқда. Фиала 15 апрель куни Вашингтонга ташриф буюриб, у ерда аллақачон АҚШ президенти Жо Байден билан учрашган.

Аввалроқ, Чехия расмийлари 800 минг артиллерия снарядларини топишга муваффақ бўлгани ва 300 минг миқдоридаги биринчи партияни сотиб олиш учун маблағ ажратгани айтилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!