Бўстонлиқда ноқонуний «Балиқчилик» ташкил қилингани аниқланди

Бўстонлиқда ноқонуний «Балиқчилик» ташкил қилингани аниқланди

Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан олиб борилган назорат тадбирлари давомида «Ғ.Д.П.» фермер хўжалиги томонидан Бўстонлиқ тумани ҳокимининг тегишли қарорига асосан туманнинг «Паргос» массивидаги давлат захира ерлари таркибидан «Ғалла-сабзавот-боғдорчилик» йўналишида ижара ҳуқуқи асосида ўзига ажратиб берилган 24,7 гектар ер майдонининг 2,44 гектар тутзор қисмида сунъий «Балиқчилик» ташкил қилинганлиги аниқланди.

⚠️Фермер хўжалиги томонидан «Балиқчилик» ташкил қилинганлиги натижасида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдони ноқишлоқ хўжалиги тоифасига ўтиб кетишига сабаб бўлган.

✔️Ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси томонидан тўпланган материаллар Қўшма тартиб асосида прокуратура органларига юборилиши таъминланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!