Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова вафот этди

Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова вафот этди

Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Садбархон Мамитова 1966 йил Андижон вилояти Жалақудуқ туманида туғилган. 1982-1986 йилларда Наманган қишлоқ хўжалиги техникумида ўқиган, 1993 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

Мамитова Жалақудуқ туманида турли лавозимларда меҳнат қилган, 2007-08 йилларда туман ҳокими ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлган, 2019-2020 йилларда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлими раҳбари сифатида фаолият кўрсатган. 2019 йил декабрдаги сайловларда халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашига депутат этиб сайланган.

Садбархон Мамитова 2020 йил 4 март куни Бўстон тумани хокими этиб тайинланиб, шу вақтга қадар ҳоким бўлиб ишлаб келаётган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!