Бундесвер Украина Қуролли Кучларига 10 минг дона снаряд етказиб беради
"Берлинда Украинага ўқ-дориларни уч босқичда етказиб беришга қарор қилинди", — дея маълум қилди Германия Мудофаа вазирлиги қошидаги Украина бўйича вазият маркази раҳбари, генерал-майор Кристиан Фрейдинг.
Биринчи босқичда – яқин кунларда – Германия Киевга 10 минг дона снаряд топширади ва келажакда Чехиянинг Украина Қуролли кучлари учун снарядлар сотиб олиш ташаббусида иштирок этади.
"Ва узоқ муддатли истиқболда – 2024 йилнинг тўртинчи чорагида, Германия Украинага яна 100 минг снаряд етказиб бериш бўйича икки томонлама келишувга эришди", — дея таъкидлади Фрейдинг.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).