Британия Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиришга ваъда берди

Британия Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиришга ваъда берди

Британия Мудофаа вазирлиги раҳбари Жон Хили Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиришга ваъда берди. Унинг сўзлари Британия ҳукумати сайтида эълон қилинган хабарда келтирилган .

«Ҳукуматнинг Украинани қўллаб-қувватлаши бузилмайди. Вазифамнинг иккинчи кунида мен Зеленскийга Британия ҳарбий ёрдамини етказиб беришни тезлаштиришга ваъда бердим ва биз бу мажбуриятни бажаряпмиз», — деди Хили.

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги раҳбари апрель ойида ваъда қилинган ёрдам аллақачон Украинага етиб борганини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!