Британия Россияни айбламоқда

Британия Россияни айбламоқда

Британия разведка маълумотларига кўра, Россия Украина ғалласини экспорт қилиш учун олиб кетаётган фуқаролик кемалари йўлига денгиз миналарини ўрнатмоқчи бўлган. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

“Махфий... далиллар Россиянинг Қора денгиздаги фуқаролик кемаларига ҳужум қилишда давом этиши, жумладан, Украина портларига яқин жойда денгиз миналарини қўйиши мумкинлигини кўрсатмоқда”, — дейилади чоршанба куни кечқурун Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Шу билан бирга, Ташқи ишлар вазирлиги разведка маълумотларига таяниб, Россия Украинани фуқаролик кемаларини миналар билан портлатганликда айблашга ҳаракат қилишини айтмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!