Кроос футболчилик фаолиятини якунлади!

Кроос футболчилик фаолиятини якунлади!

Испанияга қарши Европа чемпионати чорак финалидаги мағлубиятдан сўнг Тони Кроос футболчилик фаолиятини якунлади. Аввалроқ, Тони Евро-2024дан сўнг фаолиятини якунлашини маълум қилганди. Қўшимча вақтларда Испаниядан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг Германия турнирни тарк этди.

Маълумот учун, Тони Кроос профессионал фаолиятини "Бавария"да бошлаган. Мюнхен клубида 2007 йилдан 2014 йилга қадар фаолият олиб борган футболчи ўзининг қолган йилларини "Реал Мадрид" клубида ўтказди.

Кроос "Бавария" билан уч марта Германия чемпионига айланди, уч марта мамлакат кубогини қўлга киритди ва икки маротаба Суперкубок соҳибига айланди. "Реал" таркибида эса тўрт мартадан Ла Лига чемпионлиги ва Испания суперкубоги ҳамда бир марта Испания Суперкубоги қўлга киритилди.

Тони фаолияти давомида олти марта ЕЧЛ ғолибига айланди (бир марта "Бавария", беш марта "Реал" билан). Мос равишда Кроос олти марта Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

Кроос 2014 йилда Германия термаси сафида Жаҳон чемпионига айланди. 2010 йил ЖАРда ўтказилган мундиалда Тони Кроос Германия билан бронза медалларини қўлга киритганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!