Гутерриш БМТ Туркманистон билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди

Гутерриш БМТ Туркманистон билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Туркманистон билан ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор.

Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Туркманистон Халқ Маслаҳати (Халқ кенгаши) раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан суҳбатда маълум қилди.

Гутерриш сўнгги йилларда янги сифат ва мазмун касб этган икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга Бердимуҳамедовнинг катта шахсий ҳиссаси борлигини таъкидлади. Ўз навбатида Халқ кенгаши раҳбари халқаро ташкилотлар ва БМТнинг таркибий бўлинмалари билан алоқалар самарадорлиги ҳақида маълумот бериб, Бош котибга сайёрада ўзаро англашув ва ишонч муҳитини ўрнатиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган Туркманистон ташаббусларини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!