Эрондаги президентлик сайловларида ислоҳотчи Пезешкиён ғалаба қозонди

Эрондаги президентлик сайловларида ислоҳотчи Пезешкиён ғалаба қозонди

Этник озарбойжон Масъуд Пезешкиён Эроннинг сайланган тўққизинчи президентига айланади. У 16,4 млн эронликлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Эронда президентлик сайловларининг иккинчи тури натижалари эълон қилинди. Сайлов комиссияси хабарига кўра, Ислоҳотчилар қанотидан ягона номзод, этник озарбойжон Масъуд Пезешкиён 16,4 млн эронликлар томонидан қўллаб-қувватланди ва ғалабага эришди.

Унинг рақиби Консерваторлар қанотидан номзод Саид Жалилий 13,5 млн овоз олган.

Биринчи турда ҳам Пезешкиён ғалаба қозонганди. Бироқ иккала номзод ҳам 50 фоиздан кўпроқ овоз жамғара олмагани ортидан президент сайлови ғолиби иккинчи турда аниқланиши маълум бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!