Пентагон Грузия билан ҳарбий машғулотлар ўтказмайди

Пентагон Грузия билан ҳарбий машғулотлар ўтказмайди

Грузия билан икки томонлама муносабатларни кўриб чиқиш доирасида Вашингтон жорий йилнинг 25 июлидан 6 августига қадар Грузияда бўлиб ўтиши керак бўлган йиллик NOBLE PARTNER машғулотларини номаълум муддатга қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда Америка мудофаа вазирлиги баёнотида айтилади, деб ёзади «Эхо Кавказа».

Машқлар Грузияда 2016 йилдан бери ўтказиб келинмоқда.

«NOBLE PARTNER» машғулотларини кейинга қолдириш қарори Грузия ҳукуматининг АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларига нисбатан Грузияга босим ўтказиш мақсадида Россияга қарши иккинчи жабҳа очишга қаратилган ёлғон айбловлари билан боғлиқ”, — дейилади баёнотда.

Грузия Мудофаа вазирлиги Вашингтоннинг қароридан афсусда эканлигини билдирди. Грузия департаменти ўз баёнотида халқаро машғулотлар Грузия, АҚШ ва уларда иштирок этаётган ҳамкор давлатларга фойда келтиришини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!