Ўзбекистон кубоги. «Бунёдкор» «Қизириқ»дан, «Навбаҳор» «Бухоро»дан устун келди
![Ўзбекистон кубоги. «Бунёдкор» «Қизириқ»дан, «Навбаҳор» «Бухоро»дан устун келди Ўзбекистон кубоги. «Бунёдкор» «Қизириқ»дан, «Навбаҳор» «Бухоро»дан устун келди](/photos/news/9PDznKrQrxMSDE5.jpeg)
Ўзбекистон кубоги нимчорак финалида бугун навбатдаги икки ўйин бўлиб ўтди.
«Бунёдкор» ўз майдонида «Қизириқ»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Нажмиддин Нормуродов 4-дақиқада ўз дарвозасига тўп киритиб қўйиб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан эди. Кейинчалик Усмонали Исмоналиев 28-дақиқада, Темурхўжа Абдухолиқов 84-дақиқада (пенальтидан) гол уриб, «қалдирғочлар»га кейинги босқч йўлланмасини тақдим этди.
Шунингдек, «Навбаҳор» ўз майдонида «Бухоро»дан устун келди - 1:0.
Филипп Иванович наманганликларга ғалаба келтирган голни 45+7-дақиқада киритди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).