Тошкентда машина салонини целлофан пакет билан ўраб, ичига сув тўлдириб ҳаракатланган шахслар ушланди

Тошкентда машина салонини целлофан пакет билан ўраб, ичига сув тўлдириб ҳаракатланган шахслар ушланди

Ижтимоий тармоқларда Nexia-3 ҳайдовчиси транспорт воситасини целлофан пакет билан ўраб, ичига сув тўлдириб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида аниқланишича, мазкур ҳолат 30 июнь куни рўй берган. Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқарганда одоб-ахлоқ қоидаларини бузгани, транспорт воситаси салонини целлофан пакет билан ўраб, ичига сув тўлдириб ҳаракатлангани аниқланган.

“Шеригим билан машина ичига сув тўлдириб ҳаракатланганимизнинг видеосини Instagram саҳифамизга қўйгандим. Видеони кимдир тарқатиб юборибди, қонунбузарлик ҳолати борлигини билмагандик. Инспектор ходимлари чақиртириб, тушунтириш ишларини олиб борди. Бу ҳолатни тавсия қилмайман ва узр сўрайман”, дейди ҳайдовчи.

Бундан олдин Қорақалпоғистондаги тўйда танасини машинадан чиқариб тасвирга олган операторлар ва ҳайдовчи жаримага тортилган эди. Шунингдек, Андижонда 20 ёшли қиз машинадан танасини чиқариб ҳаракатлангани, Самарқандда ҳаракатланаётган Gentra’дан танасини чиқариб, сохта доллар сочган йигитларга чора кўрилгани тўғрисида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!