Озодбек Назарбеков кийим дўконини реклама қилгани учун пул олганми? Маданият вазирлиги муносабат билдирди

Озодбек Назарбеков кийим дўконини реклама қилгани учун пул олганми? Маданият вазирлиги муносабат билдирди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.Назарбеков кийимлар дўконини реклама қилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Маданият вазирлиги бу борада муносабат билдирди.

Вазирликка кўра, О.Назарбеков «The Voice of Uzbekistan» лойиҳаси ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида «KINGSMAN UZBEKISTAN» кийимлар дўконига ташриф буюриб, лойиҳанинг навбатдаги сонини тасвирга олиш жараёнида қатнашиш учун лойиҳа имижмейкерлари билан биргаликда либос танлаган.

Либос танлаш жараёнида лавҳада айтиб ўтилганидек, О.Назарбеков миллий бренд ривожи учун ўзининг шахсий фикрларини билдириб, тавсия бериб ўтган. Бу орқали мамлакатимизда яратиб берилган қулай бизнес муҳити туфайли фаолиятини самарали йўлга қўйган, хорижникидан асло қолишмайдиган сифатли маҳсулотлар тайёрлашга интилаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш назарда тутилган.

Яъни, бундан О.Назарбековнинг ҳеч қандай моддий манфаатдорлиги ёки реклама орқали наф олиш мақсади кўзланмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!